УЕФА Европа лигаси қуръа натижаларига кўра, Туркия ва Россия футбол клублари тўқнаш келадиган бўлди. Гап “Фенербахче" – "Локомотив" Москва ўртасидаги ўйин ҳақида кетмоқда.
"Валенсия" – "Рапид" Вена
"Фиорентина" – "Тоттенхэм"
"Боруссия" Дортмунд – "Порту"
"Фенербахче" – "Локомотив" Москва
"Андерлехт" – "Олимпиакос"
"Мидтьюлланд" – "Манчестер Юнайтед"
"Аугсбург" – "Ливерпуль"
"Спарта" Прага – "Краснодар"
"Галатасарой" – "Лацио"
"Сьон" – "Брага"
"Шахтёр" – "Шальке-04"
"Марсель" – "Атлетик" Бильбао
"Севилья" – "Мольде"
"Спортинг" – "Байер"
"Вильярреал" – "Наполи"
"Сент-Этьен" – "Базель".
“Локомотив” фанатлари яқинда “Фенербахче”га қарши ўйинни томоша қилиш учун Истамбулдаги футбол ўйингоҳига боришган эди. Ўйиндан олдин ҳам, ўйиндан кейин ҳам икки футбол жамоасининг мухлислари ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган эди. Қизиқарлиси шундаки, ўшанда икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳозирги ҳолатда бўлмаган, яъни дўстона алоқалар ҳукм сурган.
Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мазкур футбол тўқнашуви янада кескинроқ тус олиши мумкин. Ҳақиқий футбол ўйини четда қолиб, барчанинг диққат-еътибори икки футбол клуби фанатлари ўртасидаги “ўйин”га қараб кетиши эҳтимолга анча яқин.
Шунинг учун ҳам кўпчилик футбол мутахассислари бундай нохушликларни олдини олиш учун футбол клубларини ўз мухлисларининг сафар ўйинларига боришини тақиқлаш бўйича келишувга келишга даъват қилишмоқда. Яъни “Локо” фанатлари Истамбулга, “Фенербахчи” мухлислари эса Москвага келишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бундай қарорлар, УЕФА низомига кўра, амалда кўп қўлланилади. Яқинда бундай амалиётни Бельгия ва Франция футбол клублари ҳам қўллаб кўришган эди.