Ташқи ишлар вазирлиги вакили, Россия элчиси ва Яманда акредитациядан ўтган Россия дипломатик корпусининг бир қисми Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ўз вазифаларини давом эттириши айтилмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили мария Захаровага кўра, Санадаги вазиятни эътиборга олган ҳолда, Яманда Россия дипломатик ваколатларини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингек, Ташқи ишлар вазирлиги вакили, Россия элчиси ва Яманда акредитациядан ўтган Россия дипломатик корпусининг бир қисми Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўз вазифаларини давом эттиришини айтиб ўтди.
Ўтган ҳафта Яманннинг собиқ Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари ва Хусит исёнчилари ўртасида келиб чиққан низо сабабли юздан ортиқ кишилар қурбон бўлган эди.
Шунингдек, ушбу қуролли тўқнашувлар натижасида Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳам вафот этган.