...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон билан ҳамкорликка доир қонунни имзолади


09:58, 13.12.2017 Олам
 2 227

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган солиқ соҳасидаги қонунчиликни таъминлаш масалаларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбековнинг бугун мамлакатимизга ташриф буюриши тўғрисида хабар берган эдик.
 
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков ушбу ташриф арафасида Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган солиқ соҳасидаги қонунчиликни таъминлаш масалаларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти девони хабар бермоқда.
 
Бу ҳужжатда солиққа оид масалаларда томонларнниг ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириш, солиқ қонунчилиги бузилишини аниқлаш ва олдини олиш ҳамда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қоидалар белгиланган. Бундан ташқари, битим қоидалари халқаро солиқ ҳуқуқи соҳасида вужудга келиши мумкин бўлган умумий муаммо ва саволларнинг ечимига ягона ёндошувни белгилаб беради.
 
Бу қонун, Жўқорғу Кенеш томонидан 2017 йилнинг 7 декабрь куни қабул қилинган эди ва расмий эълон қилинганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. 
Обил Сафаров

Теглар:Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!