...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг ҳайрия ишлари: спортчи ёнғиндан жабр чекканларга ёрдам қўлини чўзди


13:14, 21.10.2017 Спорт
 1 964

Испания ва Португалия чегараларида кучли ёнғин туфайли 45 киши ҳаётдан кўз юмган эди...

Мадриднинг “Реал” ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду нафақат ўзининг майдондаги ҳаракатлари билан мухлислар қалбини эгалламаган. Унинг футбол оламидан ташқарида амалга ошираётган ишлари таҳсинга лойиқ.
 
Жумладан, Криштиану Роналду Испания ва Португалияда кучли ёнғинлар туфайли жароҳатланган инсонларнинг 370 нафарига тузалиб кетиши учун ҳайрия пули ажратган. Бу ҳақда Роналдунинг опаси Катя Авейру ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Футболчининг ўзи ҳам бу масала бўйича ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали фикр билдирди.
 
“...Ушбу фожиага бефарқ қараб туришнинг иложи йўқ. Қурбонларнинг оилалари ва дўстларига ҳамдардлик билдираман.
 
Ҳаётини хавф остига қўйиб ёнғинга қарши курашаётан ходимларнинг барчасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, дея ёзади Роналду.
 
Маълумот учун, Испания ва Португалия чегараларида кучли ёнғин туфайли 45 киши ҳаётдан кўз юмган. Бундан ташқари бир қанча одамларнинг аҳволи оғир, дея ҳисобланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду аввалроқ Мексикадаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирганди.
 
Кейинчалик футболчи “Олтин тўп” совринини аукционда Исроил мамлакатининг энг бой кишиларидан бирига сотди ва савдодан тушган барча пулни бутун дунёдаги аҳволи оғир, хаста болаларнинг соғайиб кетиши учун йўналтирганди.
 
Шунингдек, эртага, 22 октябрь куни Криштиану Роналду тўп сурадиган Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Португалия ёнғинлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!