Шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Берндаги Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича расмий тўлиқ маълумотни эълон қилган эди. Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида Гулнора Каримова иштирокидаги уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган.
АҚШ ва Нидерландия Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатилган 784 миллион доллари, яъни 800 миллион Швейцария франкининг катта қисмига эгалик қилиши мумкин. Хабарларга қараганда, Бернда шу ҳафтада Гулнора Каримованинг жиноий иши билан шуғулланаётган Бош прокуратура иштирокида яширин муҳокамалар бошланган.
Таъкидланишича, АҚШ музлатилган пулдан 550 миллион доллар миқдорда маблағ талаб қилмоқда. Сабаби жиноий гуруҳ молиявий операцияларни ўтказиш вақтида Америка банклари хизматидан фойдаланган. Голландия талаб қилаётган маблағ қиймати ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Маълумотларда келтирилишича, музлатилган пуллар турли телекоммуникация компанияларидан пора сифатида қўлга киритилган. Швейцария бу пулларни эзгу мақсадлар учун сарфлашни мўлжалламоқда.