Криштиану Роналду: Бунга гўзалларнинг ўзи сабабчи
Реал Мадрид жамоаси футболчиси португалиялик Криштиану Роналду ўзига қаллиқ танлашда бир қарорга кела олмаяпти. Россиялик Ирина Шейк билан алоқаларни узган Роналду, бир вақтнинг ўзида бир неча гўзалларни ром этмоқда. Бунга гўзал қизларнинг ўзи сабабчи, дейди Роналду интернет нашрларига берган интервьюсида. У қизларнинг ҳеч бири билан жиддий муносабатга кириша олмаётганини маълум қилди.
Хориж телеканалларидан бирига берган итнервьюсида “Мен севикли инсонларимни топдим. Улар битта эмас, бир нечта. Лекин мен бу борада жиддий қарорга келишим керак. Баъзи қизлар бу ҳақида билишади. Умуман олганда ҳаммаси жойида. ” - дея жавоб қилди футболчи.
Бундан маълум бўладики, Роналду биринчи навбатда ўз ташқи кўринишига эътибор қаратади. Баланд бўйли, сарвқомат футболчи ўзига муносиб ҳусн эгасини қидираётгани шубҳасиз.
Эслатиб ўтамиз, Реал юлдузи Криштиану Роналдунинг топ-модель Ирина Шейк билан аълоқаси 5 йил давом этган. Уларнинг ажралишига ҳам Роналдунинг сон-саноқсиз ошиқлари сабаб бўлган.
Умида Мухторбекова