Япониянинг жануби-ғарбида цунамини олиб келган кучли зилзила содир бўлди.
Маълум бўлишича, зилзила денгиз тубидан 10 километр чуқурликда рўй берган. Жабрланганлар ҳақида ҳали хабар берилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Японияда цунамига сабаб бўлган бундай кучли зилзила унинг шимоли-шарқида 2011 йил содир бўлган. Унда 18 минг киши оламдан ўтган ва изсиз ёқолган.