...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анжелина Жоли Париж ва Ливан воқеалари ҳақида сўз очди


04:18, 15.11.2015 Олам
 3 350

Анжелина Жоли Париждаги воқеаларга эътиборини қаратар экан, Ливандаги терактни ҳам эслатиб ўтди.

   13 ноябрь Франция пойтахти Париж шаҳрида рўй берган теракт, дунё аҳолисини эсанкиратиб қўйди. Интернет оламидаги ижтимоий тармоқларда таниқли юлдузлар, актёр, актрисалар, хонандалар ва футболчиларнинг Париж қурбонлари хотирасига эҳтиром рамзи сифатида, Франция байроғи ранглари акс этган суратлари пайдо бўлди.

   АҚШлик актриса Анжелина Жоли Франциядаги мудҳиш воқеаларга ўз эътиборини қаратар экан, facebook.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди. “Ҳамма Париждаги воқеаларни муҳокама қилаётган бир пайтда, ҳеч ким ИШИДнинг Ливанда кечагина содир этган қўпорувчилик ҳаракатлари ҳақида миқ этмаяпти. Мен икки давлат учун ҳам дуо қиламан.” Актриса ўз мулоҳазаларида Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги қирғинбаротларни эслаб ўтди.

   Дарвоқе, ИШИД томонидан 12 ноябрь куни Ливаннинг Байрут шаҳрида содир этилган теракт оқибатида 43 киши оламдан кўз юмди, 200 киши эса оғир жароҳатланган эди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Анжелина Жоли Париж Ливан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!