...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг орзуларига нима дейсиз? У етти нафар фарзандга оталик қилишни истамоқда...


16:49, 17.11.2017 Спорт
 2 146

Португалиялик футбол юлдузи келажакдаги режалари қандай эканлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Куни кеча 4-фарзандни кўриш бахтига муяссар бўлган Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна учта фарзандли бўлиш истаги борлигини айтиб ўтди.
 
Футбол юлдузи, бундан ташқари, “Олтин тўп” совринларининг сонини еттитага кўпайтиришни орзу қилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.
 
“...”Реал” ва Португалия терма жамоаси билан барча нуфузли совринларга эга чиқишни истайман. “Олтин тўп” совринига бешинчи марта эга чиқиш ҳақида орзу қиляпман. Кейинги йилда ҳам “Олтин тўп”ни менга беришса, ёмон бўлмасди...
 
Фарзандларим яна биттага кўпайганидан хурсандман. Мен болаларимни жуда яхши кўраман. Уларсиз ҳаёт мен учун мазмунсиз ўтади.
 
Келажакда етти фарзандли ва еттита “Олтин тўп”им бўлишини истайман”, дейди Роналду.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Криштиану “Реал” ҳамда Португалия терма жамоаларида 7-рақамли либос остида ҳаракатланади. Роналдуга 7 рақами ёқишини у бундан олдинги интервьюларида ҳам тасдиқлаб ўтганди.
 
Қўшимчасига, дунёдаги энг яхши футболчи учун бериладиган “Олтин тўп” соврининг 4 карра соҳиби  Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни олиб, муддатидан олдин кейинги плей-оффга йўлланма олган “ПСЖ” клубидан қўрқмаслигини айтиб ўтди.
 
“...Мен “ПСЖ” уюштириши мумкин бўлган босимдан қўрқмайман. “Реал” ЕЧЛнинг амалдаги совриндори ва ушбу мусобақани кетма-кет икки марта ютган илк жамоа ҳисобланади.
 
Шунинг ўзи “Реал” клубининг қандай кучга эга эканлигидан далолат.
 
Биз ўз гуруҳимизда биринчи ўринни олишни истаймиз, лекин, муҳими, плей-офф босқичига чиқиш ҳисобланади”, дейди Роналду.
 
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду жорий йилнинг 13 ноябрь куни қиз фарзандли бўлди ва унга Аллана Мартина дея исм берди.
 
Шунингдек, 32 ёшли футболчи ФИФА томонидан “The Best FIFA Football Awards 2017” совринига бешинчи марта муносиб дея топилди.
 
Лекин ҳозирча Роналдунинг “Олтин тўп” совринлари Мессиникидан битта кам. 7 декабрь куни “France Football” нашри “Олтин тўп–2017” совринин ўз эгасига топширади.
 
Ушбу мукофотга асосий даъвогарлар рўйхатида Роналду, Неймар ва Месси каби футболчилар номзодлар борлиги ҳақида аввалги саҳифаларимизда хабар бериб ўтгандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Неймар Месси Олтин тўп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!