...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг гаражида навбатдаги қимматбаҳо автомобиль пайдо бўлди


16:54, 29.09.2017 Спорт
 4 317

Футболчи аввалроқ 550 000 доллар турадиган “Ferrari F12 TDF” автомобилини ҳам сотиб олганди.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган “Боруссия”га қарши учрашув (3:1) дан сўнг нархи 3 миллион доллар турадиган “Bugatti Chiron” автомобилини сотиб олди. Бу ҳақда Криштиану Роналдунинг ўзи бугун, 29 сентябрь куни ижтимоий тармоғдаги саҳифасида эълон қилган.
 
Роналдунинг янги тойчоқи “Bugatti Chiron” 1500 та от кучига эга бўлиб, 100 км/тезликни 2,5 секундда босиб ўтади.
 
“Гаражимда янги автомобил — “Bugatti Chiron” пайдо бўлди”, дея хабар қолдирган Роналду Instagram тармоғидаги саҳифасида.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду аввалроқ нархи 550 000 долларни ташкил этадиган “Ferrari F12 TDF” автомобилини сотиб олганди.

Шунингдек, футболчи жорий йилнинг февраль ойида шахсий гаражига нархи 2,3 миллион доллар турадиган “Bugatti Veyron” автомобилини ҳам қўшиб қўйганди.
 
Булардан ташқари, Роналду “Lamborguini Aventador”, “Porsche 911 Turbo S”, “Ferrari 599 GTO” ва “Rolls-Royce Ghost” машиналарини ҳам футболчилик фаолияти давомида сотиб олган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Bugatti Chiron 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

abror
20:04 29.09.2017

100km/soat tezlikka 2.5 sekunda chiqadi. avtomobilning texnik tasnifi noto‘g‘ri yozilgan.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!