Бугун, 29 сентябрь куни, айни дақиқаларда Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жасурбек Иброҳимовнинг оғир тан жароҳати оқибатида вафот этгани туфайли Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан Исломбек Тўлагановга (1999 й.т.) нисбатан жиноий иш қўзғатган эди.
Бугун, 29 сентябрь куни, айни дақиқаларда Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган махсус мухбиримизнинг бераётган маълумотларига эътиборингизни қаратмоқчимиз...
Жабрланувчининг адвокати белгиланган вақтда етиб келмагани сабабли суд мажлиси ўз вақтида бошланмаётгани маълум қилинди.
Суд мажлиси бошланишидан аввал Суд раиси суд қарори эълон қилмагунига қадар судланувчи — айбдор, яъни жиноятчи деб ҳисобланмаслиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
Ниҳоят ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилаётган суд мажлиси очиқ деб эълон қилинди.
Жабрланувчининг адвокати йиғилганларга рус тилида сўзлашини, аниқроғи у саволларни рус тилида сўрашини маълум қилиб, изн сўради.
Судья процессуал хатоликка йўл қўймаслик учун таржимон чақиришга мажбур бўлди. Шу билан адвокат ўзбек тилида айтилган жавобларни яхши тушунмай қолишига доир муаммо ҳал этилди.
Мазкур жараёнда судланувчи Исломбекнинг отаси —Абдуҳалил Тўлаганов ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, унинг онаси ҳам суд жараёнини бевосита кузатиб бораётгани маълум бўлди.
Суд мажлиси бошланиши биланоқ судья Исломбекка юзланди ва мазкур иш юзасидан савол-жавоблар жараёни бошланди.
Судланувчининг айтишича, марҳум Жасурбек Дилшод исмли йигитнинг синглисига смс ёзиб “гап отган”. Дилшодбек Абдуллаев эса бу гапни Исломбекка айтган.
3 май куни соат 14:00 лар атрофида Исломбек дарсдан хожатхонага чиққан. У йиғилиб турган болаларни кўрган ва улар билан саломлашиб сўрашган. Жасурбек Исломдан “Кеча нега мени касал дединг” деб сўраган.
Жасурбек Исломга аҳлат қутиси томонга ўтишни айтган. Шунда у Исломбекнинг чап юзига мушт билан тўсатдан зарба берган.
Исломбек Жасурбекни урмасдан, яъни унинг муштига жавоб бермасдан аҳлат қутиси ёнидан кетган.
Жасурбек Исломбекнинг орқасидан етиб келиб, кўчага чиқишини сўраган...
Азиз ўқувчи, суд жараёни ва у ерда маълум қилинаётган маълумотлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлинг!
Бизни кузатишда давом этинг!