...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сентябрнинг охирги куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти


15:25, 29.09.2017 Бу қизиқ
 6 362

Фарғона водийси ёмғир остида қолиши кутилмоқда. Тошкент шаҳри эса...

Турли ташвишлар билан куннинг қанчалик тез ўтиб кетаётгани сезмаймиз. Ёз билан хайрлашишга улгурмасимиздан хаш-паш дегунча кузнинг илк ойи ҳам якунига етиб бормоқда. Сентябрь ойининг сўнгги кунида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Эртага, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 18–20 даража, кечаси 5–7 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам эртага ёмғир ёғмайди. Ҳарорат кундузи 13–18 даража, кечаси 5 даражагача илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 18 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида 30 сентябрь куни ҳаво ҳарорат кундузи 18–23 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида эса ҳарорат кундузи 24 даражагача кўтарилади. Кечаси 7–12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Эртага биргина Фарғона водийсида ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд. Шамол тезлиги секундига 12–17 метргача кўтарилади. Ҳарорат кундузи 13–18 даража, кечаси эса 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келишидан огоҳлантирган эди. Шу кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0 даража атрофида бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида эса сел келиш хавфи бор. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!