...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдуга нисбатан жиноий иш очилди


16:56, 02.10.2018 Спорт
 7 505

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри полицияси зўрлаш бўйича иш очди.

Лас-Вегас полицияси 2009 йилнинг 13 июнь куни юз берган зўрлаш туфайли суриштирув ишларини бошлади. Бу ҳақда BBC журналисти Дэн Роун ўзининг Twitter’даги саҳифасида хабар тарқатди.
 
“2009 йилнинг 13 июнь куни Лас-Вегас шаҳар полициясига зўрлаш жинояти билан боғлиқ қўнғироқ бўлган. Ўшанда жабрланувчи жиноят юз берган жой ва айбдор тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермаганди. Жабрланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилди.
 
2018 йил сентябрь ойи ҳолати бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлар аёл тақдим этган маълумотларни ўрганишмоқда. Янги маълумотлар келиб тушиши билан суриштирув ишлари ҳақида маълум қилинади”, – дейилади Twitter’да эълон қилинган хабарда.
 
Аввалроқ, Германиянинг “Spiegel” журнали 2009 йилнинг 13 июнь куни португалиялик Криштиану Роналду америкалик Кэтрин Майоргани зўрлагани ҳақида маълумот тарқатган. Унда воқеа 2009 йили Лас-Вегасда юз бергани ва кейинчалик Роналду можарони ёпиш учун аёлга 375 минг доллар тўлагани айтилган.
 
Шундан сўнг, футболчи ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали воқеага муносабатини билдирган эди.
 
“Бу бўҳтон. У менинг номимдан фойдаланиб, ўзини машҳур қилиб олмоқчи. Фаолиятимда бундай вазиятларнинг рўй бериб туриши — ишимнинг бир қисми”, – дея баёнот берган футболчи.
 
Шунингдек, португалиялик “Spiegel” журналини судга бермоқчи эканини айтган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Криштиану Роналду Лас-Вегас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!