Паралимпиячиларимиз Жакартага етиб боришди.
Бугун, 2 октабрь куни Ўзбекистон делегациясининг катта қисми III Параосиё ўйинларида қатнашиш учун Жакарта шаҳрига етиб борди. Уларни маҳаллий “Soekarno Hattа” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Рўзиқулов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзолари, Жакартада истиқомат қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар, шунингдек, ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон спорт делегацияси учун бириктирилган кўнгиллилар кутиб олишди.
Спортчи ва мураббийлар аэропортдан тўғри Кемайоран даҳасидаги Паралимпия шаҳарчасига йўл олишди. Улар Параосиё ўйинлари давомида айнан шу ерда истиқомат қилишади. Мазкур ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар паралимпия спортининг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турларида иштирок этадилар.
Таъкидлаш жоизки, III Параосиё ўйинлари Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 6 октябрь соат 18:00 дан бошлаб (Тошкент вақти билан 16:00) Жакартадаги “Gelora Bung Karno Stadium”да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 7 октябрдан эса асосий мусобақаларга старт берилади.

Дилмуроджон Раҳимов