...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдудан навбатдаги рекорд


17:46, 20.06.2018 Спорт
 3 558

Криштиану Роналду Марокашга қарши ўйинда бурчак тўпидан оширилган узатмани голга айлантирди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-турида Марокаш дарвозасини ишғол этди.
 
Роналду бурчак тўпидан оширилган узатмани бош билан уриб, Португалияни олдинга олиб чиқди. Гап шундаки, ушбу гол Роналду учун терма жамоа сафидаги 85-гол сифатида қайд этилди.
 
Шундай қилиб, Роналду афсонавий футболчи Ференц Пушкашни терма жамоа сафида урилган голлар бўйича ортда қолдирди ва бу рўйхатнинг иккинчи ўрнига кўтарилиб олди. Эрон терма жамоаси аъзоси Али Даи Роналдудан кўпроқ гол урган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Португалия Марокаш ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!