Ҳафтанинг пайшанба куни Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши кутилади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +17...+19, кундузи +33...+35 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, бироз булутли бўлади.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража иссиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. Ёмғир ёғмайди, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +10...+15, кундузи эса +22...+27 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб , ёмғир ёғиши кутилади.