Кичик Роналду ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб, футбол билан ўйнашни бошлаган.
Гап шундаки, кичик Роналду жарима зарбасидан ажойиб тарзда дарвозани ишғол этди.
Роналду ўғлининг голини ўзининг Instagram саҳифасига жойлади ва видео остига: “Бу ҳеч қандай тасодиф эмас”, - дея изоҳ қолдирди мағрур ота.
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчининг ўғли кичик Роналду 2016 йилнинг октябрь ойидан футбол билан жиддий тарзда шуғулланишни бошлади.
У Испаниянинг учинчи болалар лигасидаги “Посеэло” жамоаси учун майдонга тушмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, кичик Роналдунинг ушбу голи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг мақтовларига сазовор бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду куни кеча ўзининг анча улғайиб қолган қизини мухлисларга намойиш қилганди.
Шунингдек, таниқли футбол юлдузи Instagram тармоғидаги ўқувчилари сони бўйича фақат Селена Гомесдан кейинги ўринни эгаллаб турибди.
Роналдунинг Instagram саҳифасини кузатиб борувчилар сони 116 миллионни ташкил қилади. Селена Гомесда эса бу кўрсаткич - 130 миллиондан кўпроқ ҳисобланади.