...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” яна бир хонанданинг лицензиясини олди


16:58, 01.12.2017 Шоу-бизнес
 32 603

4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилган.

Кўрдик, эшитдик, гапирамиз! “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензия талабларини бузган яна бир хонандани лицензиясини олиб қўйди. Бу ҳақда муассасанинг расмий сайтида хабар берилди.
 
Унга кўра, хонанда Хадича Қурбонова билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши  “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 30 ноябрдан тугатилган.
 

 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасида анча йиллардан буён Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган Одилбек Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.
 
Маълумот учун, Хадича Қурбонова Одилбек Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” директорлиги курсисига ўтиргандан буён лицензияси тугатилган илк хонанда бўлди. 

Теглар:Одилбек Абдуқаҳҳоров Ўзбекконцерт Хадича Қурбонова Лицензия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!