Бугунга қадар инновацион марказга раҳбарлик қилган Хуршид Султонов Mirzo Ulugbek Innovation Centerда фаолиятини давом эттиради. У марказнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлигига жавоб беради.
Бунга қадар Давлат ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг “Компьютерлаштириш ва геоинформацион технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш маркази” ДУК директори бўлиб ишлаган Фарҳод Ибрагимов энди марказга раҳбарлик қилади.
Кеча, 30 ноябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров янги раҳбарни марказ жамоасига таништирди.
Фарҳод Ибрагимов олдига қўйилган вазифалардан қилиб, ахборот технологиялари соҳаси бизнес муҳитини яхшилаш, IT-индустрия экспорти ҳажмини ошириш йўли билан ривожлантириш ўрин олган.
Таъкидлаш керакки, бугунга қадар инновацион марказга раҳбарлик қилган Хуршид Султонов “Mirzo Ulugbek Innovation Center”да фаолиятини давом эттиради. У марказнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлигига жавоб беради.