...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду 23 миллион долларга Нью Йоркдан уй сотиб олмоқчи


12:48, 06.02.2016 Спорт
 3 222

Роналду август ойида шаҳарнинг Трамп Тауэр мавзесидан 18,5 миллион долларга бу ердаги биринчи квартирасини сотиб олганди.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир катта харидга қўл урмоқчи. Португалиялик футболчи Нью Йорк шаҳридан ўзининг иккинчи квартирасини сотиб олиш ниятида. Eurosport нашрининг хабар беришича Роналду харидор бўлаётган квартиранинг нархи 23 миллион долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду август ойида шаҳарнинг Трамп Тауэр мавзесидан 18,5 миллион долларга бу ердаги биринчи квартирасини сотиб олганди. Мазкур турар жойнинг майдони 2500 квадрат метрдан иборат. Маълумотларга қараганда, Роналдунинг янги кўчмас мулки олдингисидан кўра каттароқ бўлади. Унинг майдони 3200 квадрат метр бўлиб, Марказий хиёбонга қўшни бинонинг 63-қаватида жойлашган. Бу квартирада илгари медиамагнат Дональд Трампнинг ота-онаси истиқомат қилишган.

Маълумот учун, Португалиялик футболчи Монте-Карлодан 140 миллион еврога меҳмонхона сотиб олган эди. 
Жалолиддин Равшан

Теглар:Криштиану Роналду Нью Йорк Трамп Тауэр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!