“Олтин тўп”ни Исроилнинг энг бой кишиларидан бири — Идан Офер сотиб олган. Криштиану 600 минг еврони...
Маълум бўлишича, Роналдунинг “Олтин тўп” совринини Исроил мамлакатининг энг бой кишиларидан бири — Идан Офер исмли киши сотиб олган.
Португалиялик футболчи “Олтин тўп” савдосидан олган барча пулни бутун дунёдаги аҳволи оғир, хаста болаларнинг соғайиб кетиши учун йўналтирди.
Маълумот учун, 32 ёшли ҳужумчи “Олтин тўп” совринининг 4 карра соҳиби ҳисобланади ва жорий мавсумда ҳам ушбу соврин учун фаворит сифатида эътироф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду бундан аввал бир неча йилдан буён юрак раки хасталигидан азият чекаётган польшалик Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айланганди.
Роналду 19 сентябрь куни Мексикада кучли зилзила туфайли ҳалок бўлган 6 ёшли Сантьягонинг оиласи ва барча жабрланганларга ҳамдардлик билдирганди.
Шунингдек, Роналду футболдан олаётган даромадининг бир қисмини бемор болалар учун сарфлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламиз.
Криштиану Роналдуга ўхшаш инсонлар Ер юзида доим кўпаяверсин!