Икки мамлакат раҳбарлари дунёда ва минтақаларда мавжуд сиёсий масалалар муҳокамасига эътибор қаратиши кутилмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Венесуэла раҳбари Николас Мадуро музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва тижорий ҳамкорликка оид қатор келишувларни имзолаши кутилмоқда.
Шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари дунёда ва минтақаларда мавжуд бўлган сиёсий масалалар муҳокамасига эътибор қаратиши кутилмоқда.
Ташриф давомида икки давлат ташқи ишлар вазирлари ҳам музокара олиб бориши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Николас Мадуро нефтни хитой юанида сотмоқчи эканлиги, уни Сталинга ўхшатишлари-ю Россияга ташриф буюриш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар билан ўртоқлашгандик.