...
МЕНЮ
ONLINE TV

Риштонлик печкачининг кутубхонаси бузилмайди, раҳбарият унга янги жой ажратишни ваъда қилди


20:31, 13.04.2018 Жамият
 3 038

Дима Қаюмнинг мурожаати эътиборга олинди.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’да Дима Қаюм (Дилшод Болтабоев) никли фойдаланувчининг Фарғона вилояти Риштон туманида тадбиркор сифатида “Халқ кутубхонаси” ташкил қилиб, фаолият бошлагани ва ўз фаолиятига оид хабарларни ўқувчиларга улашиши кўпчиликка маълум.
 
Аввалроқ, Риштон туман “Дехқон бозори” МЧЖ 10 кун муддатда кутубхонани бу ҳудуддан кўчириш юзасидан тадбиркорга огоҳлантириш хати юборгани ва Дилшод Болтабоев бу хат борасида Facebook’даги саҳифасида мурожаат билан чиққанини хабар қилган эдик.
 
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Риштон тумани депутати бўлган Шохрух Ўктамов мазкур масалани тўлиқроқ ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида Риштон туман “Дехқон бозори” МЧЖга депутутлик сўрови юборган эди.
 
Шунингдек, депутат Риштон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масалини олиб чиқишини билдирган.
 
Бугун, 13 апрель куни  депутат Шохрух Ўктамов Риштон тумани “Дехқон бозори” МЧЖ раҳбари Исломжон Орифжонов ҳамда унинг ўринбосари Исомиддин Ўринбоев билан суҳбатлашиб, масалага ойдинлик киритди.
 
Бозор раҳбарияти эса “Деҳқон бозори” ҳудудида реконструкция ва қайта қуриш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари комплекс амалга оширилётганини таъкидлаган.
 
Шу билан бирга, бозор ҳудудида тўлиқ реконструкция қилиш ишлари тугагунига қадар Дилшод Болтабоев томонидан ташкил этилган “Халқ кутубхонаси” фаолиятини давом эттиришга келишилган.
 
Бозор ҳудуди тўлиқ реконструкция қилиниб, қайта қуриш ишлари якунига етганидан сўнг бозор маъмурияти Дилшод Болтабоевнинг халқ кутубхонаси учун АРМ меъёр ва қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган жой ажратишга ваъда берган.
Икром Раҳмон

Теглар:Дима Қаюм Халқ кутубхонаси печкачи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар