Давлат раҳбари ўтган йили май ойидаги ташрифдан сўнг кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани, лекин қилинган ишлардан кўра қилинадиган ишлар бисёр эканини таъкидлади.
Айни дамда Сайхунобод туманидаги 8-мусиқа ва санъат мактабида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бошланди.
Давлат раҳбари ўтган йили май ойидаги ташрифдан сўнг кўплаб лойиҳалар амалга оширилгани, лекин қилинган ишлардан кўра қилинадиган ишлар бисёр эканини таъкидлади.
“Энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш. Бунинг учун янги корхоналар ташкил этиб, аҳолини иш билан таъминлаш, уларга ўз ҳаётларини яхшилаши учун имконият яратиш, даромад манбаини топиб бериш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.