Кеча, 10 сентябрь куни бўлган баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган саккиз нафар спортчи медаль ютишга муваффақ бўлди.
Дзюдочи Одилжон Тулендибоев +100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда барча рақибларидан устун келди ва олтин медалга сазовор бўлди. -70 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган дзюдочи Гулруҳ Раҳимова Ўзбекистон медаллар жамғармасига бронза медалини қўшиб қўйди. Енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Дониёр Солиев бронза медалини ютди. Яна бир дзюдочи қиз Ҳайитжон Алимова кумуш медаль соҳибасига айланди. -100 кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочи Ширин Шарипов эса бронза медали билан тақдирланди. Сузиш спорти бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шоҳсанам Тошпўлатова 200 метрга комплекс сузиш баҳсларида бронза медалини қўлга киритди. -90 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочи Шуҳрат Бобоев бронза медалини ютишга муваффақ бўлди.
Рио Паралимпиясида медаль жaмғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 19та медаль (4та олтин, 4та кумуш ва 11та бронза) билан 8-поғонада бормоқда. Рўйхатнинг энг юқори ўринларида Хитой (69, 26та олтин, 24та кумуш ва 19та бронза, Буюк Британия (35, 15та олтин, 8та кумуш ва 12та бронза) ва Украина (37, 12та олтин, 10та кумуш ва 15та бронза) терма жамоалари бормоқда.