...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда теракт содир этилди


16:01, 10.09.2016 Олам
 6 772

Теракт Туркиянинг шарқидаги Тунжели вилоятида амалга оширилди.

Туркиянинг шарқидаги Тунжели вилояти жойлашган Хозат шаҳрида Курдистон ишчи партияси (КИП) террористик ташкилоти аъзолари автомобилни портлатиб юборди ва натижада бир киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳатланди.  Бу ҳақда “Trend” хабар бермоқда
 
Қўлбола усулда тайёрланган портловчи қурилма масофадан ҳаракатга келтирилган, дейилади хабарда. 
 
Нашрнинг ёзишича, полиция террористларни зарарсизлантириш операциясини бошлаган.  Тунжели вилоятига қўшимча кучлар ва ҳарбий вертолётлар юборилган. 
 
Маълумот учун Туркия ва КИП ўртасидаги можаролар 33 йилдан буён давом этмоқда.  КИП мустақил Курдистон давлатини қуришни талаб қилиб келмоқда. Ушбу можаро туфайли 40 мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган. 
 
КИП Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа Иттифоқи томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Тунжели Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!