...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси. Ўзбекистон спортчилари ўзига хос тарих яратишди


10:40, 22.08.2016 Спорт
 6 073

Ўзбекистонлик боксчилар Олимпиадада медаль жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида дунёда биринчи бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар учун жуда омадли келган Рио Олимпидаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида кечган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар тўртта медални қўлга киритишди.
 
Икки нафар боксчи Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада чемпиони бўлишди ва Ўзбекистон терма жамоасининг олтин медалларини иккитага кўпайтиришди. Эркин кураш бўйича спортчилар Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалларини қўлга киритишди.
 
Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-21 август кунлари ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада баҳсларининг якунига кўра, Ўзбекистон спортчилари медаль жамғариш бўйича 21-ўринга чиқиб олишди (тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза). Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россиядан кейин иккинчи бўлди. Рейтингда биринчи ўринни 121та медаль билан АҚШ терма жамоаси қўлга киритди. Кучли бешликдан Буюк Британия (67, 27та олтин, 23та кумуш ва 17та бронза), Хитой (70,  26 – 18 – 26), Россия (56,  19 – 18 –19), Германия (42, 17 –10 – 15) давлатлари ўрин олди
 
Мусобақада иштирок этган 206та давлатдан 78таси совриндор бўлди. Медаллар жамғариш бўйича сўнгги ўринларни Бирлашган Араб Амирликлари (битта бронза), Тринидад ва Тобаго (битта бронза), Португалия (битта бронза), Нигерия (битта бронза) ва Молдова (битта бронза) давлатлари эгаллади. 
 
Ўзбекистон боксчилари Рио Олимпиадасида ўзига хос тарих яратишди.  Улар мусобақа давомида жами еттита совринни (учта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза) қўлга киритишди.  Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик боксчилар Олимпиадада биринчи ўринни эгаллади. 
 
Қуйида олдинги учта ёзги Олимпиадаларда Ўзбекистон спортчиларининг иштирокига назар ташлаймиз.
 
Афина Олимпиадаси 2004 йил – 35-ўрин. Иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза.
 
Пекин Олимпиадаси  2008 йил – 41-ўрин. Битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза.
 
Лондон Олимпиадаси  2012 йил – 48-ўрин. Битта олтин ва иккита бронза. 
 
Рио Олимпиадасида эришилган ажойиб натижалар Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик тўйи олдидан жуда катта совға бўлди.  Истиқлол ҳавосидан нафас олган ўзбек фарзандлари жаҳон ареналарида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олимпиада Ўзбекистон Рио-де-Жанейро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Laziza
15:44 22.08.2016

Sen bilan faxrlanama Uzbekistonim. Garchi musofir yurtda bulsam ham har on soginib yashayman tez kunlarda kurishguncha 25 yillik tuyingni vatanimda utkazaman. Barchani bu galaba bilan tabriklayman. Sportchilarimizga mingdan ming rahmatlar aytib bundanda yuqori marralarni zabt etiwlari tarafdoriman. Doim yurtimiz tinj osmonimiz musaffo bayrogimiz yuqorilarda hirpillab tursin. Yurtboshimiz omon bulsinlar.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!