...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева дўконининг очилиш маросимини ўтказди


10:27, 22.08.2016 Шоу-бизнес
 15 735

Хонанда Муниса Ризаева ташкил этилган “Monis” номли аёллар либослари дўкони ва модалар уйи ўзининг илк коллекциясини намойиш этди.

Аввалроқ, хонанда Муниса Ризаева “Monis” номли либослар дўкони очгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган ушбу дўконда аёллар либослари сотилиши билан бирга, буюртма асосида тикиб ҳам берилади. Дўкон ташкил этилганига анча бўлган бўлсада, хонанда унинг очилиш маросимини ўтказмаган эди.
 
Кеча, 21 август куни Муниса Ризаевага тегишли модалар уйининг илк коллекцияси намойиши ва очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Нигора Исмоилова, Мадина Мумтоз, Умидахон, актрисалар Ҳалима Ибрагимова, Севара Солиева, телебошловчилар Лазиза Нозимхонова, Дилноза Саидова иштирок этди.


 
Подиумда модалар уйи ходимлари томонидан тикилган миллий ва замонавий услубдаги оқшом ва кундалик либослар ўрин олган. Муниса Ризаеванинг мухлислари тақдимотда намойиш этилган айрим либосларни хонанданинг эгнида ҳам кўришган.




 
Ижтимоий тармоқлар орқали тақдимотдаги таассуротларини ёзиб қолдираётган хонандалар коллекция манзур келганини айтишмоқда.  

Теглар:Муниса Ризаева Monis Очилиш маросими Модалар уйи Либослар дўкони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!