...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Руҳшона ўғил фарзандли бўлди


20:00, 20.08.2016 Шоу-бизнес
 6 758

2014 йилда клипмейкер Санжар Маткаримов билан турмуш қурган хонанда 2015 йилда қиз фарзандли бўлган эди.

Аввалроқ, хонандалар Нигора Исмоилова (Ойбек ва Нигора) ҳамда Руҳшонанинг фарзанд кутаётганлари ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 20 август куни хонанда Руҳшона ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда "Qalampir.uz"га Руҳшонанинг ашаддий мухлисларидан бири хабар қилди. 

Маълумотларга қараганда, хонанда Тошкент шаҳридаги 7-сонли туғруқхонада фарзандли бўлган. Анчадан буён ижод оламида кўриниш бермай қўйган хонанда 2015 йилда илк фарзанди - қизчасини дунёга келтирган эди. Айни дамда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли юлдузлари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали хонанда Руҳшона ва унинг турмуш ўртоғи, клипмейкер Санжар Маткаримовни иккинчи бор фарзандли бўлганлари билан қутлашмоқда. 

Маълумот ўрнида, Руҳшона ижодий фаолиятини 2009 йилда Акфа медиа компаниясида бошлаган эди. 2013 йилда компания билан шартномани тўхтатган хонанда 2014 йилда клипмейкер Санжар Маткаримов билан турмуш қурди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Санжар ва Руҳшонани муборакбод этиб, чақалоққа узоқ умр тилаймиз!

Теглар:Руҳшона Санжар Маткаримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!