Бугун боксчи Шаҳрам Ғиёсов финал баҳсида рингга чиқади. Ўзбекистон медаллар сони бўйича 30-ўринга тушиб қолди.
Каноеда эшкак эшиш бўйича Генадий Кочнев 1000 метрлик баҳсларда маррага еттинчи бўлиб келди. Байдаркачи Алексей Мочалов эса баҳсларда 12-ўринни қўлга киритди. Боксчи Фазлиддин Ғойибназаров чорак финал баҳсида америкалик Гарри Расселни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Яна бир ўзбекистонлик чарм қўл қоп устаси Муроджон Аҳмадалиев аргентиналик боксчига қарши рингга чиқди ва рақибини биринчи роунддаёқ нокаутга учратди. Икки нафар оғир атлетикачи – Рустам Жангибаев ва Сардорбек Дўстмуродов “Б” гуруҳи баҳсларида иштирок этишди. Жангибаев 432 кг натижа билан “Б” гуруҳида биринчи бўлди, Дўстмуродов эса 411 кг натижа кўрсатди ва учинчи ўринни қўлга киритди. Энди улар “A” гуруҳида баҳс олиб боришади. Олимпиадада Ўзбекистон байроқдори бўлган боксчи Баҳодир Жалолов британиялик рақиби Жо Жойсга имкониятни бой берди ва ўз юришини якунлади.
Рио Олимпиадасида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон иккита олтин ва тўртта бронза билан 30-ўринда бормоқда. Рўйхатнинг биринчи ўрнида яққол устунлик билан АҚШ бормоқда. Мазкур давлат спортчилари 84та медаль жамғаришди. Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия (50), Хитой (51) ва Россия (38) давлатлари боришмоқда.
Бугун, 17 август куни Олимпиада ўйинларида уч нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади:
Леонид Андреев – (Енгил атлетика, ўнкураш) соат 17:30да.
Шаҳобиддин Зоиров – (Бокс, чорак финал) соат 23:30да.
Шаҳрам Ғиёсов – (Бокс, финал) сота 00:30да.