...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио-де-Жанейрода Ўзбекистон мадҳияси янгради


15:27, 03.08.2016 Спорт
 3 285

ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилияга йўл олган ўзбекистонлик спортчилар манзилга етиб олишди.

Аввалроқ, Ўзбекистон спорт делегацияси XХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 1 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига етиб борган Ўзбекистон спорт делегацияси шарафига Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграб, давлат байроғи кўтарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари, Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ҳамда Рио-де-Жанейро шаҳри маъмурияти вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.
 
Байрамона руҳда ташкил этилган маросимда Олимпия шаҳарчаси мэри, баскетбол бўйича Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Жанет дус Сантуш Аркаин Ўзбекистон спорт делегациясини ХXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётгани билан табриклаб, спортчиларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилади. 

Маълумот учун, ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистоннлик спортчилар академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган беллашувларда иштирок этади.

Теглар:Ўзбекистон Бразилия Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!