Франциск Арманситонда уч кун давомида бир қатор жойларга ташриф буюради, жумладан, арманлар қирғини хотира майдонига.
Франциск махсус протокол қоидаларига мос равишда кутиб олинди. Унинг шарафига болалардан иборат мусиқа дастаси қўшиқ ижро этди. Болалар Рим папасига арманлар тимсоли бўлган лаваш ва ўрик тортиқ қилдилар.
Рим папаси Арманистонда уч кун бўлади. Ташриф чоғида у Еревандаги Цицернакаберд хотира майдонига боради. Бу майдон ХХ аср бошида 1.5 миллион арманларнинг қирғин қилингалигига бағишлаб қурилган.