Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Президент Ислом Каримов учрашувда Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга кенг йўл очишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Мўғулистонда ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп. Турли соҳаларни ўрганиш, фойдаланилмаётган ресурсларни ишга солиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатига хизмат қилади.
Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Мўғулистон Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити юксак савияда ташкил этилганини қайд этди. Мўғулистон мамлакатимиз билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.