...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Рекордлар: қироллардай боқиладиган сигирлардан дунёдаги энг қиммат бифштекс тайёрланади


18:01, 06.05.2017 Бу қизиқ
 3 916

“Гиннес рекордлари” китобининг “Таомлар ва ичимликлар” бўлимидан ўрин олган рекордларнинг энг сараларини тақдим этамиз.

Инсон ҳаёти учун энг зарур нарсалардан бири таомдир. Айниқса, ноз-неъматларга бой иссиқ кунларда турли овқатлар тайёрлаш ва рекорд ўрнатиш ҳам мумкин.
 
Бугун “Гиннес рекордлари” китобининг “Таомлар ва ичимликлар” бўлимидан ўрин олган рекордларнинг энг сараларини тақдим этамиз.
 
1. Энг қиммат бифштекс
 
Энг қиммат бифштекслар вагиу деб аталадиган сигир туридан тайёрланади. Бу таом Япониянинг Кобе шаҳри яқинида юз йил давомида пишириб келинади.
 
Гўшти ушбу бифштекс учун мўлжалланган сигирларга худди қирол оиласи аъзосидек муносабатда бўлишади. Уларга бериладиган ўтлар эса генетик тоза бўлади. Жониворларнинг ҳаёти барча стреслардан холи бўлиб, сигирлар ўзларини жуда хотиржам тутишади. Гўшти
эса юқори сифатли ҳисобланади.
 
Японлар молни экспорт қилишмайди. 1 кг бифштекс эса тахминан 350 доллар туради.
 
2. Ресторанга ташриф буюриш бўйича рекорд
 
Чикаголик Фред Мейжел ресторанларда тушлик қилиш бўйича рекорд ўрнатган. Ресторан турларининг сифатини баҳолаш касбида 50 йилдан буён ишлаётган Фред 60 мамлакат ресторанида 46 000 маротаба тушлик қилган.
 
3. Энг катта банкет
 
1991 йил 2 июнда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ташкил этилган банкетга 150 000 киши келган. Бу байрам кечаси Атул Далпатлал Шоҳ шарафига бағишланган эди.
 
4. Энг қиммат қаҳва
 
“Копи Лувак” Индонезия қаҳвасининг 250 грами 75 доллардан сотилади. Унинг қимматбаҳолигига сабаб бу қаҳва жуда кам учрайди ва ноодатий усулда ишлаб чиқарилади.
 
5. Энг қиммат балиқ
 
1992 йил январда Япония пойтахти Токиода 324 килограмлик кўк тунец 83 500 долларга сотилган. Ундан эса 2400 порция суши тайёрланган ва ҳар бири 75 доллар этиб баҳоланган. Бундан келадиган фойда эса 180 000 долларни ташкил қилган. 
Сумбула

Теглар:Энг қиммат таом Токио рекордлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!