“Ўзбек тилини билмай туриб, қандай қилиб ўзбекча қўшиқ айтиш мумкин? Санъаткор одамларга ўрнак бўлиши керак эмасми? Биз ўз тилимиз билан ўзимиз фахрланишимиз керак”, – дейди фойдаланувчилардан бири.
“Ўзбек тилини билмай туриб, қандай қилиб ўзбекча қўшиқ айтиш мумкин? Санъаткор одамларга ўрнак бўлиши керак эмасми? Биз ўз тилимиз билан ўзимиз фахрланишимиз керак”, – дейди фойдаланувчилардан бири.
Яна бир фойдаланувчи эса Райҳон Ғаниеванинг рақсларига “Оммавий маданият”нинг бири кўриниши”, – деб изоҳ берди. Шу тобда Ғаниеванинг саҳифасидаги суҳбатлар баҳсга айланиб, мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келиб чиқди. Кимдир хонанданинг тарафини олса, яна бошқа биров ўзбек тилида қўшиқ айтаётган хонанда ўзбекчани билиши шарт дейди. “Равшан Эрматовни олайлик. Юртимизни дунёга танитиш билан бирга ўз тилимизда бемалол суҳбатлаша олади” деган изоҳга фойдаланувчилардан бири Райҳон Ғаниеванинг ҳам ўзбек тилини тушуниши, фақат гапиришда қийналишини ёзиб қолдирди.
Бу мунозарага Райҳон аралашмади. Бироқ хонанданинг синглиси Насиба опасининг ёнини олиб, ўзбек тилини билмайди деганларга жавоб қайтарди. Унга кўра, санъаткорнинг қўшиғини эшитиш керак, ҳаётда қайси тилда гапиришига мухлислар аралашмаслиги лозим. “Одам қанча кўп тил билса, шунча яхши. Олдинга қараб яшаш керак, орқага қараб эмас”, – дейди хонанданинг синглиси.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерт дастури бўлиб ўтади.