Сабина Шарипова бош соврин ҳамда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмасининг 50 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган хотин-қизлар ўртасидаги турнирда ўзбекистонлик Сабина Шарипова бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Яккалик баҳсларида Сабина мезбон теннисчи Совяня Бависеттини 6: 2, 6: 3, россиялик Вероника Кудерметовани 6: 3, 6: 0, Хитой Тайпейи вакили Я-Хсуан Лини 6: 3, 6: 3, ҳиндистонлик Анкита Раинани 6: 3, 6: 4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.
Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Нина Стоянович устидан 3: 6, 6: 2, 6: 4 ҳисобида ғалаба қозонган теннисчи Сабина Шарипова бош соврин ҳамда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмасининг 50 рейтинг очкосини қўлга киритди.