...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмонбек Усмонов Қирғизистон элчиси билан учрашди


14:17, 12.01.2017 Жамият
 2 883

Учрашувда Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Кеча, 11 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фақулодда ва мухтор элчиси Дониёр Сиддиқов билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон элчихонаси Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Учрашув чоғида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
 
Қирғизистон томондан қўшма корхоналар, коммунал, транспорт ва турар-жой масалаларида тажриба алмашиш мақсадида бизнес-форумлар, давра суҳбатлари  ташкил этиш таклифи билдирилди.
 
Шунингдек, томонлар пойтахт шаҳарларнинг маданият кунини ўтказиш борасида ҳам муҳокама ўтказдилар. Учрашув якунига кўра, томонлар барча соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Тошкент-Бишкек Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар