...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Эрматов ўзи ўрнатган рекордни янгилайдиган бўлди


18:37, 19.06.2018 Спорт
 8 891

Ўйин жорий йилнинг 21 июнь, пайшанба куни Нижний Новгород шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Аргентина—Хорватия ўйинини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришини маълум қилди.
 
“D” гуруҳининг 2-туридан ўрин олган ўйин жорий йилнинг 21 июнь, пайшанба куни Нижний Новгород шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
 
Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
 
Маълумот учун, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилайди. Хабарингиз бор, Эрматов бунгача ЖЧ финал босқичларида 9 та учрашувни бошқарган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!