...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман! “Бавария” жамоасида янги мураббий иш бошлади


20:27, 06.10.2017 Спорт
 2 653

Германияликлар 72 ёшли маҳаллий мураббий билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди.

Аввалроқ, Германиянинг “Бавария” клуби италиялик тажрибали мутахассис Карло Анчелотти қаттиққўл эмаслиги ва машғулотларни яхши олиб бормаслиги рўкач қилиниб, ўз лавозимидан бўшатиб юборилганлиги ҳақида хабар бергандик.
 
Бугун, 6 октябрь куни “Бавария” раҳбарияти германиялик мутахассис Юпп Хайнкесни бош мураббийликка қайтганини расман эълон қилди.
 
Германияликлар 72 ёшли мураббий билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди. Хайнкес 9 октябрдан бошлаб ишга киришади.
 
Маълумот учун, Юпп Хайнкес фаолияти мобайнида учинчи бор “Бавария” бошқарувига қайтди. Хайнкес бундан аввал 2009, 2011–2013 йиллари “Бавария”да бош мураббий сифатида иш олиб борган.
 
Юп Хайнкес бошчилигида “Бавария” 2013 йил Германия футболи тарихида илк треблни қайд этган. Ўшанда мюнхенликлар Бундеслига, Германия Кубоги ва ЕЧЛда ғолиб чиқишганди.
 
Айни дамда “Бавария” 7-турдан сўнг 14 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 2-ўрнини эгаллаб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Юпп Хайнкес Карло Анчелотти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!