Ўзбекистон кунлари доирасидаги тадбирларда санъаткорлар иштирок этади.
Шу муносабат билан Қирғизистонда Ўзбекистон кунлари ташкил этилган бўлиб, 8 октябрга қадар давом этиши айтилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига асосланиб ЎзА маълумот берган.
Ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, операчилар Самандар Алимов, Женисбек Пиязов, таниқли хонандалар Яҳёбек ва Муҳсинжон Мўминовлар, Алишер Турдиев, Роҳила Рўзимова, Улуғбек Раҳматуллев, Райҳон Ғаниева ва бошқа кўплаб ижрочилар иштирокидаги концертлар, ижодий учрашувлар, маданий мулоқотлар ўтказилмоқда.
Маданият кунлари доирасида ўзбекистонлик фоторассомларининг “Ўзбекистон қиёфаси: тарих ва замонавийлик” мавзуcидаги кўргазмаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.