Германияликлар 72 ёшли маҳаллий мураббий билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди.
Бугун, 6 октябрь куни “Бавария” раҳбарияти германиялик мутахассис Юпп Хайнкесни бош мураббийликка қайтганини расман эълон қилди.
Германияликлар 72 ёшли мураббий билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолашди. Хайнкес 9 октябрдан бошлаб ишга киришади.
Маълумот учун, Юпп Хайнкес фаолияти мобайнида учинчи бор “Бавария” бошқарувига қайтди. Хайнкес бундан аввал 2009, 2011–2013 йиллари “Бавария”да бош мураббий сифатида иш олиб борган.
Юп Хайнкес бошчилигида “Бавария” 2013 йил Германия футболи тарихида илк треблни қайд этган. Ўшанда мюнхенликлар Бундеслига, Германия Кубоги ва ЕЧЛда ғолиб чиқишганди.
Айни дамда “Бавария” 7-турдан сўнг 14 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 2-ўрнини эгаллаб турибди.