Актриса видеотабригида Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотланган театрдошлари – Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашуровани алоҳида тилга олиб, юксак мукофот билан қутлади. Бироқ...
Актриса видеотабригида Ўзбекистон халқ артисти унвони билан мукофотланган театрдошлари – Гавҳар Зокирова ва Зуҳра Ашуровани алоҳида тилга олиб, юксак мукофот билан қутлади. Бироқ Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловни айтишни лозим топмади. Ҳолбуки, Эркин Комилов ҳам Ярашева билан бир театрда фаолият юритади. Бир вақтлар Комилов Ярашеванинг ҳамма фильмларда роль ижро этишини танқид қилиб чиққанди. Балки, актриса бу гапларни унута олмагандир.
Мадина Мумтоз видеотабрик остига Мустақилликнинг 25 йиллик тўйига атаб ёзган янги шеърини ёзиб қолдирди.
Ўзбекистон – она юртим, ота маконим,
Йигирма беш ёшинг муборак бўлсин!
Неча асрдан сўнг, келди Истиқлол,
Эркин, озодлигинг умрбод бўлсин.
Токи ҳаёт бор экан бу замин узра,
Истилол байроғинг ҳилпираб турсин.
Токи ҳаёт бор экан бу замин узра,
Боғ-у чаманларинг гуркираб турсин.
Онам босиб юрган азиз тупроғинг,
Болам чопиб юрган боғинг, чорбоғинг.
Улуғлардан дуо олган даргоҳинг,
Азиз менга, жонимдан ҳам азизроқ.
Ватан менга жонимдан ҳам азизроқ.
Қайноқ меҳр улашади қуёшинг,
Севинчлардан келса майли кўз ёшинг.
Омон бўлсин, омон шу азиз бошинг,
Ватан менга жонимдан ҳам азизроқ.
Ўзинг менга жонимдан ҳам азизроқ.