Ярашева кўплаб ўзбекистонлик зиёратчилар қаторида Мадина шаҳридаги амалларни бажариб, Макка шаҳрига келиб жойлашган.
Аввалроқ, актриса Раъно Ярашеванинг Умра зиёратига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Ярашева кўплаб ўзбекистонлик зиёратчилар қаторида Мадина шаҳридаги амалларни бажариб, Макка шаҳрига келиб жойлашган.
Актрисанинг қизи “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали онасига аталган табрикни ёзиб қолдирди.
“Бугун менинг меҳрибоним, маслаҳатчим, устозим, чиройлигим, онажонимнинг таваллуд кунлари. Ҳожи онамнинг умрлари узоқ бўлсин. Бахтимизга тану-жонлари соғ бўлсин. Кўрган қийинчиликларининг бари ортда қолиб, энди фақат роҳат ва фароғатда яшасинлар. Бизга бош бўлиб, бошимизда тож бўлиб, тождаги гавҳар бўлиб, кўзимизни қувнатиб, дуо қилиб юрсинлар. Сизни жудаям яхши кўраман, онажоним. Аллоҳ сизни мен учун асрасин”, деб ёзади Мадина Мумтоз.
Дарвоқе, бугун, 15 февраль куни соат 18:30 да “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг “Она дардингиз” номли янги қўшиғи “Qalampir.uz” сайтида премьера қилинади.