Шавкат Миромоновичнинг қишлоқ хўжалиги, саломатлик, санъат, адабиёт соҳасига бўлган эътибори мени ана шу инсонга овоз беришга чорлади
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ҳам сайлов участкасида ўз номзодига овоз берди ва танловини қуйидагича изоҳлади.
Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Мен ва оиламиз учун бугун байрам. Сайловга набираларимни ҳам олиб чиқдим. Улар ҳам бугун мамлакат учун муҳим кун эканини тушунишларини истардим.
Мен, юрт равнақи, тинчлиги ва осойишталиги учун ўзим танлаган номзодга овоз бердим. Албатта, президентликка номзоди қўйилганларнинг барчаси ҳам бунга лойиқ.
Ўзбекистоннинг эртанги куни, тараққиёти бугун берилган овозга боғлиқ. Ҳали вақт бор, сайловда иштирок этишга улгурмаганлар ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз беришга шошилишсин.