Ўзим овоз берган инсон ғолиб бўлишини тилайман. У инсонга барчамиз халол меҳнат билан ёрдам беришни шараф деб биламан.
“Инсоният тараққиёт сари ҳаракат килар экан, фақат яхши ният, орзу ва ҳавас, интилиш, шукуҳ билан яшайди. Энг авало унинг ўз ватани учун қайғуради, меҳнат қилади! Назаримда Ўзбекистонни буюклиги ҳам ундаги ҳар бир фуқаронинг шу юрт учун қалбдан хизмат қилаётгани, унинг корига яраш, яхшилик қилиш, адолат ва ҳақиқат учун кураши сабабли, деб биламан.
Мен шарқ аёли эканимдан, Ўзбекистонда фарзанди эканимдан бахтиёрман. Чунки биз хотин-қизларга мамлакатимизда катта имкониятлар яратилган.
Атрофга қарайлик. ОАВ орқали Сурия, Ироқ, Ливан, Жанубий Африка каби давлатлардаги аёллар ва болаларнинг аҳволи ҳақида берилаётган хабарлар нақадар аянчли.
Бизнинг Ўзбекистонимизда эса хотин-қизларга чексиз имкониятлар, имтиёзлар берилмоқда. Иқтисодиёт, сиёсат, тиббиёт каби қатор муҳим жабҳаларда жавлон уриб хизмат қилиш имкони бор бизда. Фақат бу неъматларни ҳар бир аёл, ҳар бир фуқаро қадрлай билиши лозим.
Давлат тараққиёти, цивилизация, Ватан оиладан бошланади. Юртимиздаги оилаларнинг бахту-саодати ватанимиздаги тинчлик, барқарорликдан далолатдир.
Менинг оилам – менинг ватаним. Бу менинг ҳаётдаги шиоримдир. Тинчлигимиз бардавом бўлсин. Юртимизга асло кўз тегмасин. Ўзим овоз берган инсон ғолиб бўлишини тилайман. У инсонга ҳалол меҳнат билан ёрдам беришни шараф деб биламан. Мен ўз юртимдаги аёллар ва болаларнинг саломатлиги, тинчлиги учун овоз бердим”.