Флойд Мейвезер Рамзан Қодировга Россия фуқаролигини олиш ва Грозний шаҳрида уйи бўлишини хоҳлашини айтиб берди.
“Мен Россиядан ўзимга уй қидиряпман, лекин бунга вақт керак” – деди, Мейвезер.
40 ёшли боксчи фаолияти давомида бирорта ҳам мағлуибятга учрамаган.
Ирландиялик аралаш жанглар қироли саналадиган Конор Макгрегорни мағлубиятга учратгач, Флойд Мейвезер боксдаги фаолияти якунланганини эълон қилди.
Sport нашрининг хабар қилишича, олдинроқ америкалик боксчи Рой Жонс ҳам Россия фуқаролигини олишини айтган эди.