...
МЕНЮ
ONLINE TV

Радко Младич “умрбод” қамоқда ўтиради


19:42, 22.11.2017 Жамият
 3 653

Генерал Радован Каражич 2016 йилнинг март ойида 40 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

2017 йилнинг 22 ноябрь куни Радко Младич турли ҳарбий қонунбузарликлар ва инсониятга қарши жиноятларда (геноцидда) айбланиб, умрбод қамоққа ҳукм қилинди. 
 
Халқаро трибунал томонидан Сербия Республикаси Қуролли кучлар бош командирига ҳукм ўқилиши вақтида Младич тартибни бузганлиги учун суд залидан чиқариб юборилди ва махсус хонада туриб ўзига нисбатан қўйилган айбловларни эшитди.
 
75 ёшли генералнинг адвокати трибуналда “мижози” айбловлар рўйхатини эшитиб, оғир аҳволда қолгани учун айбловни эълон қилмасдан дарҳол суд ҳукмини ўқишларини сўради.
 
Младичга қўйилган энг катта айблов 1995 йилда Сребреницада оммавий қатлни уюштирганлик айби бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, яна бир генерал, Сербия лидери Радован Каражич 2016 йилнинг март ойида 40 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
 
“Lenta” ахборот манбаининг хабар беришича, Младич ва Каражич Сербияда 2011 ва 2008 йилда қўлга олинган бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам ҳарбий жиноятлар ва Босния мусулмонларини оммавий қирғин қилишда айбдор деб топилганлар. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Радко Младич Радован Каражич Оммавий қирғин Қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар