...
МЕНЮ
ONLINE TV

H&M йилига тонналаб янги кийимларни ёқмоқда...


18:40, 22.11.2017 Олам
 3 899

Швециянинг кийим-бош ишлаб чиқарувчи ва сотувчи H&M компанияси мамлакат иситиш тизимларида йилига бир неча тонна янги кийим-кечакларни ёқиб юборади.

Швециянинг кийим-бош ишлаб чиқарувчи ва сотувчи H&M компанияси мамлакат иситиш тизимларида йилига бир неча тонна янги кийим-кечакларни ёқиб юборади, дея хабар берди “Svt.se” нашри ўзининг журналистик текширувларга асосланиб.
 
Маълум бўлишича, 2016 йил ҳисоби бўйича компания Швецияда 19 тонна кийимни ёқиб юборган. Шу каби журналистик текширув бундан бир йил муқаддам Даниянинг “TV2” каналида олиб борилганида бундан икки баробар кам натижа чиққан эди. Данияда компания 9,6 тонна кийимни ёққани маълум бўлган.
 
Швеция телеканалида айтилишича, кийим-бош “сирли чиқинди” сифатида ёқилган. H&M нинг ўзи аниқлик киритишича, бу кийимлар дўконларга етиб келиш жараёнида сув ва моғор замбуруғлари таъсирида зарарланган.
 
“Бизнинг юридик нуқтаи назардан харидорлар олдидаги бурчимиз — уларга зарар етказмайдиган маҳсулотларни етказиб бериш. Албатта, ўзимиз ҳам маҳсулотларимиз узоқ вақт “яшаш”ини истаймиз”, деди H&M нинг ташқи муҳит муҳофазаси бўйича мутахассиси Сесилия Стрёмблад Бреннстен.
 
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, компания учун бу катта муаммолардан бири ва яқин кунларда бунга ечим топилади.
 
Бу борада компания 2020 йилдан бошлаб, ўз маҳсулотларида инсон соғлиғига зарар етказадиган кимёвий воситаларни ишлатмаслигини эълон қилган. Аммо бу кимёвий воситаларнинг ҳозирда ишлатиб келинаётгани инсонни хавотирга солади, дейилади каналда берилган кўрсатувда.
 
Компания яна кўплаб мамлакатларда кийим ёқиши маълум бўлди. Текширув муаллифларининг айтишича, битта жинси шимни ёқиш оқибатида атмосферага 9 кг карбонат ангидрид чиқади. Бу, ўз навбатида, 700 минг литр сувни заҳарлайди, натижада кўплаб тирик организмлар ҳалок бўлади.  
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Атроф-муҳит захарланиши H&M Швеция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!