Тошкент шаҳрида кечадан буён кузатилаётган қалин туман, пойтахт аэропортида бир нечта рейсларнинг кечиктирилишига сабаб бўлди.
Шунингдек, Москва (HY 603), Бангкок (HY 533), Деҳли (HY 425)га учиши керак бўлган парвозлар ҳам кечиктирилган. Бундан ташқари, маҳаллий парвозларда ҳам Фарғона (HY 86), Навоий (HY 24 и HY 38), Урганч (HY 56) дан келадиган ҳамда Урганч (HY 51), Қарши (HY 79), Бухоро (HY 21) га учиши керак бўлган рейслар ҳам кечиктирилган.
Хорижий авиакомпанияларнинг парвозларида ўзгаришлар кузатилган. Халқаро рейс билан учиб келган самолётлар, яқин қўшни давлатлар аэропортларига жўнатилган.
“Uzairways.com” интернет нашрининг хабарига кўра, “Аэрофлот”нинг Москва (SU 1870) рейси Бишкек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Москва (HY 602) рейси Наманган, Истанбул (HY 274) рейси Навоий, Санкт-Петербург (HY 632) рейси Наманган, Рига (HY 104) рейси Бухоро шаҳридаги аэропортларга йўналтирилган.