Шамсиддин қори Ғофуровнинг вафоти муносабати билан барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
“Islom.uz” портали ҳамда “Ҳилол-нашр” нашриёти жамоаси хоразмлик Шамсиддин қори Ғофуровнинг вафоти муносабати билан барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Аллоҳ таоло муборак Каломини қалбига жо қилган бу бандасининг барча солиҳ амалларини қабул айлаб, Ўзининг бениҳоя раҳматига олсин, мағфиратига буркасин, охиратини обод қилиб, жаннатларидан баҳраманд этсин! Ҳофизи Қуръонларга ўқиган ҳар бир ҳарфи учун ваъда қилган мукофотларини насиб айласин!”, дейилади хабарда.
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” интернет нашри жамоаси номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.